АҚШ сенатори Жон Маккейн Сурия шимолидаги Кобани шаҳрига махфий равишда сафар қилди. The Wall Street Journal газетасининг Америка мулозимларига таянган ҳолда ёзишича, у бу сафарида ИШИДга қарши ҳарбий амалиётларни муҳокама қилган. 

Қайд этилишича, Маккейн ташрифи чоғида Америка ҳарбийлари ва курдлар билан Раққа шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича музокаралар олиб борган. 

Америка сенати қуролли кучлар қўмитаси раҳбари Суриядан сўнг, Анқарага йўл олган. У бу ерда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашади.