Олмаота ва Тошкент ўртасида тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилиши мумкин

Иқтисодиёт 23 Февраль 2017 9774

23 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган 16-Ҳукуматлараро йиғилишда Очилбой Раматов Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан алоқаларни ривожлантиришдаги асосий йўналишлардан бири транспорт-транзит тизими эканлигини алоҳида қайд этди. 

"Биз бу йўналишда бугунги Ҳукуматлараро йиғилиш доирасида дўстлик транзитида ўзаро манфаатли, имтиёзли шароитларни яратишга келишиб олишни мақсад қилганмиз", - деди О.Раматов. 

"Кун" мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистон Қозоғистон ҳудудига оптик толалар, мева ва сабзавотлар, минерал ўғитлар, рангли металлар, тўқимачилик маҳсулотларини етказиш таклифини берди. Ўз ўрнида, Қозоғистондан дон маҳсулотларини қабул қилиш имконини кўриб чиқилиши қайд этилди. 

О.Раматов яқин вақт ичида Тошкент-Самарқанд йўналишини Қозоғистоннинг Мактаарал тумани орқали боғловчи М-39 автойўлини очиш бўйича келишувга эришишга умид билдирди. Шунингдек Қозоғистон томоннинг транспорт соҳасидаги янги таклифларини, хусусан, Олмаота-Тошкент ўртасида тезюрар поездлар ва автобусларни йўлга қўйиш масаласини диққат билан ўрганиб чиқишга тайёр эканини маълум қилди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар