Платини дисквалификациядан сўнг илк бор футбол ўйинига келди

Спорт 23 Февраль 2017 4483

УЕФА собиқ президенти Мишель Платини дисквалификациясидан сўнг илк бора футбол учрашувига борди, деб хабар бермоқда AP.

Агентлик маълумотига кўра, 61 ёшли франциялик «Жеффруа-Гишар» стадионига бориб, Европа лигасининг 1/16 финали доирасидаги «Сент-Этьен»-«Манчестер Юнайтед» ўйинини томоша қилган. Баҳсда францияликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди ҳамда мусобақани иштирокини якунлашди («Сент-Этьен» биринчи ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганди). Платини бу клуб сафини 1979-1982 йилларда ҳимоя қилган.

Мишель коррупцияда айбланиб, футболдаги барча фаолиятдан четлатилгач, футбол ўйинларига бормаганди. Бу ҳолат 2011 йилда ФИФА маблағларидан 2 миллион доллар миқдоридаги пул ўтказмаси билан боғлиқ можародан сўнг юз берган.

Аввалига унинг четлатилиш муддати саккиз йилга тенг эди, бироқ кейинчалик суд жараёнида муддат икки бараварга қадар қисқартирилди. Платинидан коррупция билан боғлиқ айбловлар олиб ташланди, бироқ у ФИФАнинг ўзини тутиш кодексидаги бошқа қоидабузарликларда айбдор деб топилди, улар орасида совғалар қабул қилиб олиш ҳамда манфаатлар тўқнашуви кабилар бор. Франциялик ҳеч қандай тақиқлов йўқлигига қарамай Евро-2016даги биронта ўйинга келмади, мусобақа эса унинг юртида ташкиллаштирилганди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53747 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69324 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36487 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20997 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61409 Жамият
«Раҳбарларимиз ишончини оқлаб ишлашда давом этаман». Фарғоналик мудира барчасини рад этди
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 1047 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 688 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 502 Жамият
Кўпроқ янгиликлар