Полиция Trump Tower’ни қўриқлаш учун 25 миллион доллар тўлаб беришни талаб қилмоқда

Жаҳон 23 Февраль 2017 5117
Фото: AP

Нью-Йорк полиция департаменти АҚШ Конгрессига Trump Tower осмонўпар биносини қўриқлаш учун 25 миллион доллардан кўпроқ маблағ тўлаб беришни талаб қилиб мурожаат қилди. Бинода Дональд Трамп ва унинг оиласи сайловлар якунланиб, инаугурацияга қадар яшаган. Полициячилар бинони ҳозир ҳам кечаю-кундуз қўриқлашга мажбур бўлишмоқда, бунга қўшимча маблағлар сарф этилмоқда, деб хабар қилади Politico.

Нью-Йорк полицияси бошлиғи Жеймс О’Нилнинг таъкидлашича, президент ёки унинг оиласи вакилларининг Нью-Йоркка ҳар гал келиши шаҳар полициясига ҳар куни 127-146 минг долларга тушади. Шунингдек ўт ўчириш департаменти осмонўпар бинодаги профилактика чоралари учун харажатларни бир йилда 4,5 миллион долларга оширишга мажбур бўлади.

Полиция департаменти бошланғич ҳисоб-китоблар асосида ҳукуматдан 35 миллион доллар талаб қилишни режалаштирганди, бироқ жиддий текширувдан сўнг сумма миқдори пасайди.

Конгресс эса департамент баёнотига жавобан маҳкамага етти миллион доллар тўлаб берди. Нью-Йорк ҳокими Билл де Блазионинг маълум қилишича, Вашингтон бунинг учун қўшимча маблағларни албатта ўтказиб беради.

АҚШ президенти Нью-Йоркка 2017 йилнинг 20 январь куни Оқ уйга кўчиб ўтганидан бери келмади.

2017 йилнинг 13 январидан Bloomberg нашри Трампни қўриқлаш учун сарф-харажатларнинг ўзига хос ҳисоб-китобини юрита бошлади. 2017 йилнинг 23 февраль ҳолатига кўра Трамп ва унинг оиласини ҳимоя қилиш учун Нью-Йорк ҳукумати 35 миллион доллар сарфлади.

2016 йилнинг ноябрида Нью-Йорк ҳокими Манхэттендаги осмонўпар бинони қўриқлашга ҳар куни 50 нафар полициячи талаб этилишини хабар қилганди. Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, бундай қўриқлаш йўл ҳаракатини мураккаблаштириб, шаҳар аҳолисига жиддий қийинчилик келтириб чиқармоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар