Россия президенти Владимир Путин россиялик ҳарбийлар билан учрашувда Сурия ишларига ташқаридан аралашмаслик зарурлигини ва Россия ўз олдига бундай мақсад қўймаслигини, чунки Сурияда фақатгина террорчилик гуруҳлари билан курашаётганини айтди.

"Биз Суриянинг кўп миллатли ва кўп динли дунёвий давлат эканлигини биламиз. У узоқ вақт шундай бўлиб келган. Бу эса Суриянинг ҳудудий яхлитлиги кафолати бўлган. Биз бу вазифалардан келиб чиқамиз, бироқ якунда буни сурияликлар ҳал қилади", деб айтган Путин.  

Путиннинг айтишича, Суриянинг ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш масаласи ҳал қилинаётган вақтда ташқаридан ҳеч қандай аралашув бўлмаслиги учун барча ишни қилиш керак.

"Бизнинг вазифа эса террорчилик гуруҳлари билан курашишдан иборат бўлган" деб қўшимча қилди Путин.