Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида божхона ҳамда ахборот соҳасида янги битим имзоланди

Ўзбекистон 23 Февраль 2017 9434
Фото: Kun.uz

23 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ўн олтинчи мажлиси бўлиб ўтди. 

Тадбир доирасида Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари, "Ўзбекистон темир йўллари" Акционерлик жамияти бошқаруви раиси Очилбой Раматов ҳамда Қозоғистон Республикаси бош вазири ўринбосари Мамин Аскар томонидан икки мамлакат ўртасида баённома имзоланди.

Ҳукуматлараро комиссиянинг ўн олтинчи мажлисида 2017-2019 йиллар учун Божхона ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорликдаги чора-тадбирлар режаси, шунингдек, ахборот хамкорлигидаги техник шарт-шароитларни мустаҳкамлаш бўйича қўшма битим ҳам имзоланган.

Кўпроқ янгиликлар