Sony дунёдаги энг тезкор хотира карталарини намойиш қилди

Технология 23 Февраль 2017 5816

Sony корпорацияси SF-G Series оиласига мансуб UHS-II SD флеш-карталарини намойиш қилди. Таъкидланишича, бу карталар дунёдаги энг тезкор флеш-карталардир. 

Картанинг ёзиш тезлиши 299 Мбайт/секундга етади. Маълумотлар эса 300 Мбайт/секунд тезлик билан ўқилиши мумкин.

Шу тариқа, хотира карталари юқори тезликдаги кетма-кет фотосуратга олиш ва видеоматериалларни 4K/UHD форматида ёзишга мўлжалланган профессионал қурилмаларда қўллаш учун мос келади.

SF-G Series карталар оиласи 32, 64 ва 128 Гбайт хотирага эга карталарни ўз ичига олади. Таъкидланишича, бу турдаги карталар юқори ишончлилиги ва узоқ вақт ишлаши билан ажралиб туради. Бундан ташқари, улар сув ва статик электрдан "қўрқмайди". 

Хотира карталари ўчириб юборилган ёки шикстланган файлларни тиклаш учун мўлжалланган File Rescue дастури билан бирга таклиф қилинади. Карталар билан ишлаш учун USB 3.1 Gen1 интерфейсли MRW-S1 ридери қўлланиши керак.

Янги карталар апрелда сотувга чиқарилади.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар