Тошкентда 20 минг долларни фирибгарлик билан қўлга киритган “табиб опа” аниқланди

Жамият 23 Февраль 2017 38431

Халқимиз ишонувчан. Шунинг учун ҳам орамизда фирибгар, қаллоб ва каззоблар тез-тез учраб турибди. 

Кунларнинг бирида Гулмира Йўлдошева (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзини “табиб”, деб овоза қилган Феруза Ҳакимованинг номини эшитиб, унинг манзилини қидиришга тушади. Излаган имкон топади, деганларидек, Гулмира ҳам “табиб”нинг эшигини ўз ихтиёри билан қоқиб борди. Беморни очиқ юз, ширин сўз билан кутиб олган “табиб опа” дарҳол ўз найрангларини ишга солди, деб ёзади “Ҳуқуқ” газетаси.

Ф.Ҳакимова тезда беморнинг ишончига кириб, уни турли йўллар билан ўқиб, соғлиғини тиклаб беришга ишонтиради. Унинг 20 минг АҚШ доллар пулини, гўёки иссиқ-совуқни қайтариб беришни баҳона қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Мазкур пулларни эса шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборади. Афсусланарлиси, бемор ушбу “табиб опа”дан ҳеч қандай шифо топмайди. Шундан сўнг Г.Йўлдошева ушбу ҳолат ҳақида тегишли жойга ариза билан мурожаат қилади.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, Ф.Ҳакимова ўзининг жиноий фаолиятини давом эттириб, фуқаро Нилуфар Зияевани ҳам унинг 10 ёшли қизини юрак хасталигидан тилла тақинчоқлар билан даволай олишига ишонтиради. Натижада бу аёл 3 млн. 100 минг сўм миқдоридаги тилла тақинчоқларини фирибгарнинг қўлига топширади. Бироқ қиз соғаймайди. Қимматбаҳо буюмлар эса, фирибгарнинг эҳтиёжлари йўлида йўқ бўлиб кетади.

Мазкур ҳолатлар суд томонидан кўриб чиқилиб, Ф.Ҳакимовага нисбатан тегишли жазо тайинланди. Жабрланувчиларга етказилган моддий зарар судланувчи томонидан тўлиқ қопланди. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар