22 февралдан 23 февралга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги уйлардан бирида ўғирлик содир этилди. Nuz.uz’нинг тезкор ходимларга асосан хабар беришича, жиноят Самарқанд вилоятилик шахслар томонидан амалга оширилган.

1990 йилда туғилган ўғри уйдан 1,5 миллион сўм ва 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари, иккита iPhone смартфони ва Ўзбекистон фуқароси паспортини олиб чиқиб кетган.

Қайд этилишича, тезкор қидирув-суриштирув тадбирлари натижасида ўғри қўлга олинди. Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.