Тожикистон пойтахтида автомобиль ёқилғиси тугамоқда

Жамият 23 Февраль 2017 12540

Тожикистон пойтахтидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари Душанбе-Хўжанд автойўли билан боғлиқ муаммолар туфайли ёқилғи етишмовчилиги билан тўқнашди. Айни дамда шаҳардаги кўплаб АЁҚШларда суюлтирилган газ йўқ, уни эса мамлакатдаги 60 фоиздан кўпроқ ҳайдовчи ишлатади.

«Сўнгги ҳафтада суюлтирилган газ нархи ошиб кетди, бугун эса ҳеч қаерда ёқилғи қуйдириш имкони йўқ», - дейди ҳайдовчилар. Охирги ҳафта давомида бир литр газ нархи ўртача 40 дирамга ошган.

Шунингдек бензиннинг “халқчил маркаси” – АИ-92 нархи ҳам ошди – бир литр учун 5,4 сомонийдан 5,9 сомонийгача.

Ёқилғи етказиб берувчилар ушбу ҳодисани Душанбе-Хўжанд автойўлининг вақти-вақти билан ёпилишига боғлашмоқда, айнан шу йўл орқали пойтахтга ёқилғи олиб келинади.

«Бизда Душанбе-Хўжанд йўлининг ёпилиши туфайли захиралар тугаб бормоқда», - дея айтиб ўтди Тожикистонга ёқилғи етказиб берувчилардан бири «АП»га.

Ушбу компания Тожикистон марказий қисмига Хўжанд орқали ёқилғи етказиб беради, у ерга эса Қозоғистон ва Россиядан темир йўли орқали келтирилади.

Компаниядан таъкидлашларича, суюлтирилган газ захираси деярли тугаб бормоқда, баъзи АЁҚШларда эса у ҳозирнинг ўзида йўқ. Айни дамда бензин захиралари эса атиги 110 тоннага тенг, бу икки кунга етади, холос.

Шунингдек бошқа суюлтирилган газ етказиб берувчиларда ҳам захиралар тугаган, жумладан «Фароз» компаниясида. У ердагилар ҳам Душанбе-Хўжанд автойўлидаги мураккабликлар ҳақида гапиришган.

Энергетик идоралар маълумотига кўра, Тожикистон бир ойда тахминан 30 минг тонна суюлтирилган газдан фойдаланади, бензин эса – 15 минг тоннадан сал кўпроқ.

Маълумот учун, Душанбе-Хўжанд трассаси билан боғлиқ муаммолар январь охирларида бошланди. Бу ҳолат кучли қор ва юзлаб кўчкилардан сўнг рўй берди. Варзоб дарасидаги йўл қисми автотранспорт ҳаракати учун янги кўчкилар туфайли вақти-вақти билан ёпилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14483 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68236 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37118 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 816 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1065 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1637 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1661 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар