Мазкур ҳафтада Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш ижтимоий ташкилоти фуқаролик урушидан қочиб, Туркиянинг жанубида қўним топган суриялик оилаларнинг болаларига минглаб вакциналарни таклиф қилди. Бу ҳақида DailySabah хабар берди. 

Манбага кўра, ўтган ҳафта бошланган кампания давомида 3604 нафар суриялик бола эмланган. 

Шифокорлар Ҳатай провинциясидаги тиббиёт марказларида янги туғилган чақалоқлар ҳамда 5 ёшгача бўлган болаларни қизамиқ, қизилча, эпидемик паротит ва гепатит B'га қарши эмлашган. 

Ташкилотлар вакцинация кампанияси доирасида мазкур дастурлар бўйича хабардорликни ошириш мақсадида араб тилидаги рисолаларни тарқатишмоқда. 

Тиббиёт марказларига қўшимча равишда Рейҳанли ва Ҳасса кўчаларида ҳам тиббий жамоалар ишга туширилган.