Turkish Airlines жаҳоннинг етакчи авиакомпанияларидан бири сифатидаги позициясини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Европадаги энг йирик авиакомпаниялардан бири саналувчи Туркия миллий авиаташувчиси ўзининг маркетинг мақсадларига эришиш учун рекламадан унумли фойдаланмоқда.

Turkish Airlines томонидан таниқли спортчилар, актёрлар ва мусиқачилар иштирокида тайёрланган ва хорижий тилларга ўгирилган реклама роликлари интернетдаги минглаб фойдаланувчилар орасида машҳур бўлиб кетмоқда. Бу эса нафақат авиакомпания, балки Туркиянинг ҳам нуфузини оширмоқда.

Масалан, АҚШ Миллий футбол лигасининг финал учрашуви вақтида “Оскар” соҳиби Морган Фримен иштирок этган реклама ролиги премьераси ўтказилди.

Роликнинг асосий мақсади - Turkish Airlines сизни дунёнинг исталган чеккасига етказиши мумкин, ва бу айни ҳақиқат. Авиакомпаниянинг йўналишлар тармоғи бутун жаҳон бўйлаб 296 йўналишни қамраб олади. Айни дамда авиакомпания дунёнинг 120 мамлакатига рейсларни амалга оширади.

Turkish Airlines’нинг YouTube расмий каналида роликни 16 миллион фойдаланувчи томоша қилган. У қисқа вақт ичида турк авиакомпаниясининг энг оммабоп реклама роликлари рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади.

Twitter’да эса реклама ролиги «@TurkishAirlines» хэштеги билан тақдим этилган ва қисқа вақт ичида тўққиз минг «лайк» ва 2500 ретвитларни қўлга киритди.

Авиакомпаниянинг Facebook’даги расмий саҳифасида эса роликни 561 минг марта кўришган ҳамда ўн минглаб фойдаланувчилар у билан бўлишишди. 

Маълумот учун, Turkish Airlines ролиги YouTube’даги энг оммабоп реклама роликлари ТОП-5лигига кирмоқда.

Ўтган йили эса Turkish Airlines олтинчи бор «Европанинг энг яхши авиакомпанияси» деб тан олинди.