2016 йилнинг январь–декабрида чакана савдо товар айланмаси 88 033,6 млрд. сўмни ёки 2015 йилнинг январь–декабрига нисбатан 114,4 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Йирик корхоналар чакана савдо товар айланмаси 9 166,2 млрд. сўмни ва умумий чакана савдо товар айланмасидаги улуши 10,4 фоизни ташкил қилди. 

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг чакана савдо товар айланмаси 17,7 фоизга кўпайиб, 78 867,4 млрд. сўмни, чакана савдо товар айланмаси умумий ҳажмидаги улуши эса 89,6 фоизни ташкил қилди.

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари товар айланмаси умумий ҳажмида уюшмаган савдо товар айланмаси 12 500,3 млрд. сўмни ташкил қилди ёки ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 6,6 фоизга ошди. Жами чакана савдо товар айланмаси ҳажмида ушбу сектор улуши 14,2 фоизга тенг бўлди. 

Ҳисобот даврида молиявий хизматлар 119,2 фоизга, ижара ва прокат бўйича хизматлар 117,8 фоизга, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар 116,1 фоизга, кўчмас мулк билан боғлиқ бўлган хизматлар 115,8 фоизга, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар 114,9 фоизга, савдо соҳасидаги хизматлар 114,7 фоизга ошди.

Хизматлар таркибида энг катта улуш транспорт хизматлари (жами хизматларнинг 29,1 фоизи), савдо хизматлари (28,7 фоизи), молиявий хизматлар (10,8 фоизи), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,7 фоизи) ҳиссасига тўғри келди.