«Ювентус» меҳмонда «Порту» устидан ғалаба қозонди

Спорт 23 Февраль 2017 2632

УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи учрашуви доирасида Португалияга сафар қилган Италиянинг «Ювентус» жамоаси «Порту» меҳмони бўлди. Учрашув «Драгау» стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 0:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди. 

Турин жамоаси иккала голни ҳам иккинчи таймда урди. Голларни хорватиялик Марко Пьяца ва бразилиялик хавбек Дани Алвес 72-, 74-дақиқаларда ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди. Эътиборлиси, голлар муаллифлари захирадан майдонга тушишган эди. Қайд этиш жоизки, португалияликлар учрашувнинг 27-дақиқасида 10 киши бўлиб қолишди. Ҳимоячи Алекс Теллес иккинчи сариқдан сўнг, майдондан четлаштирилди. 

Порту – Ювентус 0:2
Голлар:
0:1 – 72 Пьяца, 0:2 – 74 Дани Алвес.
Порту – Касильяс, Перейра, Фелипе, Маркано, Теллес, Данилу Перейра, Эррера, Рубен Невеш (Корона, 61), Браими (Диогу Жота, 73), Андре Силва (Лайюн, 30), Соарес.
Ювентус – Буффон, Лихтштайнер (Дани Алвес, 73), Бардзальи, Кьеллини, Алекс Сандро, Хедира, Пьянич, Куадрадо (Пьяца, 67), Дибала (Маркизио, 86), Манджукич, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Теллес (25), Перейра (45), Лихтштайнер (50), Эррера (85), Маркано (89).
Четлатиш: Теллес (27).

Кўпроқ янгиликлар