Испаниянинг «Севилья» жамоаси Чемпионлар лигаси 1/8 финали биринчи учрашуви доирасида АПЛнинг ўтган мавсумдаги чемпиони «Лестер Сити»ни мағлуб этди. Севильядаги «Рамон Санчес Писхуан» ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида якунланди. 

Ўйиннинг 14-дақиқасида Уэс Морган тўпни жарима майдонидан чиқариб юборишга уринган вақтда, тўп ўрнига Хоакин Корреа оёқларини нишонга олди. Натижада жабрланувчининг ўзи 11 метрлик нуқтага тўпни жойлаштирди. Бироқ, Каспер Шмейхель тўпни қайтарди. Ўйиннинг илк 30 дақиқаси поёнига етаётган вақтда Серхио Эскудеро тўпни чап қанотдан жарима майдонига етказиб берди, Пабло Сарабия боши билан бехато ўйнади. Тўп устунга тегиб дарвоза тўридан жой олди. 

62-дақиқада Стеван Йоветич Морганни бир неча марта алдаб, тўпни ёрдамга етиб келган Корреага ажойиб тарзда етказиб берди. Корреа пенальтида йўл қўйган хатосини янгиламади. Ҳисоб мезбонлар фойдасига 2:0 кўриниш олди. Ўйиннинг 74-дақиқасида қарши ҳужумни амалга ошираётган Лестер ўйинчиси Дэниел Дринкуотер чап қанотда тўпни қабул қилиб олиб, рақиб жарима майдонига етказиб берди. Бу ерда Жейми Варди биринчи бўлди ва тўпни дарвозага жойлаб қўйди. 

Севилья – Лестер 2:1
Голлар:
1:0 – 25 Сарабия, 2:0 – 62 Корреа, 2:1 – 73 Варди.
Севилья – Рико, Мариано, Рами, Лангле (Каррису, 55), Эскудеро, Нзонзи, Насри, Сарабия, Корреа (Иборра, 63), Витоло, Йоветич.
Лестер – Шмейхель, Симпсон, Морган, Хут, Фукс, Ндиди, Дринкуотер, Муса (Грэй, 58), Марез, Олбрайтон (Амарти, 88), Варди.
Огоҳлантиришлар: Эскудеро (77), Каррису (90).