Xiaomi компанияси MWC 2017 кўргазмасида кристаллдаги (SoC) бирданига иккита тизимни кўрсатади: Pinecone V970 ҳамда ҳамёнбоп Pinecone V670. Уларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида баъзи маълумотлар ҳам бор.

Xiaomi биринчилардан бўлиб 10 нанометрли техник жараён бўйича яратилган процессорни тақдим этади. Айни дамда фақатгина Qualcomm шунга ўхшаш чипни кўрсатган - Snapdragon 835. Pinecone V970 кўп эҳтимол билан 2017 йилнинг янги процессорлари билан рақобатчи бўлиши мумкин.

Pinecone V970’нинг ўзига хос жиҳатлари:
•  Техжараён: 10 нанометр;
•  Процессор: 8 ядро: Cortex-A73 4 ядро + Cortex-A53 4 ядро;
•  Графика: 12 ядроли Mali-G71.

Ҳамёнбоп нусха

Pinecone V670 чипи ўрта ва паст нархдаги смартфонларда ишлатилади. У Snapdragon 430 ва MediaTek MT6738T процессорлари билан рақобат қилиши мумкин.

Pinecone V670’нинг ўзига хос жиҳатлари:
•  Техжараён: 28 нанометр;
•  Процессор: 8 ядроли Cortex-A53;
•  Графика: 2 ядроли Mali-T860.