Ақл бовар қилмас рекорд: польшалик уч йил ичида 700дан ортиқ видеоўйинни бошидан охиригача ўйнаб чиқди 

Lifestyle 24 Февраль 2017 5233

Ўзингиз истаган нарсага сарфлайдиган кўп вақтингиз бўлгани нақадар яхши. Масалан, вақтни Dendy’нинг тайванлик нусхаси Nintendo Entertainment System (NES) 8-битли ўйин қурилмасига ажратиш мумкин. 1983 йилда чиқарилган қурилма ўнлаб миллион геймерларнинг севимли ускунасига айланди, шунинг учун унга жуда ҳам кўплаб ўйинлар чиқарилган. Польшалик Пётр Дельгадо Кусьельчук бироз кутилмаган қарорга келди: у NES учун чиқарилган барча ўйинларни охиригача ўйнаб кўрди.

Пётрнинг видеоўйинларга қарши бундай “салб юриши” 2014 йилда бошланган бўлиб, фақатгина кейинги якшанба ўз ниҳоясига етади. NES таркибига кирган ўйинлар рўйхатида 714та ном бўлиб, уларнинг 679таси АҚШда, қолган 35таси эса Европа мамлакатлари бозорларида чиқарилган. Пётр ўз рекордини ўрнатишда бир муаммо билан дуч келди: агарда ўйиннинг охиригача бориш имконсиз бўлса, нима қилиш керак? Бундай вазиятда у уни қайта бошлангунга қадар ўйнаган. Қолган ўйинлар эса бошидан охиригача тўлиқ ўйналган, шу билан бир қаторда, ўйин жараёнини Пётрнинг Twitch’даги саҳифасини кузатиб борувчи минглаб кишилар томоша қилишган.

Пётр турли ўйинларга турлича вақт сарфлади. Масалан, у Championship Pool ўйинига 39 соат ажратган бўлса, Ikari Warriors учун эса 37 соат талаб этилди. Пётр тармоқда видеоўйинларни катта тезликда ўйнаш орқали машҳур бўлиб кетган. 

«Ўша пайт мен катта тоққа чиқиб олишга қарор қилган болакайга ўхшаб кетдим. Мен ҳисоб бўйича 50-ўйинни ўйнаётганимда, мақсадимга эришиш учун йиллар талаб этилиши мумкинлигини ҳис этдим. Бироқ бўшашиш ҳамда ортга қайтиш мумкин эмасди», - дея айтиб ўтди Пётр Кусьельчук уч йилдан сўнг.

Пётр атиги битта ўйинни охирига етказиши қолди, у бу ҳолатни 26 февраль куни амалга оширмоқчи. Бу шахс ўзига хос рекордни яқин кунларда ўрнатиши катта эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Дарвоқе, Nintendo яқинда NES Mini ретро-қурилмасини чиқарди, унинг хотирасига ўтган даврларнинг энг машҳур 30та ўйинни киритилган - Super Mario Bros., The Legend of Zelda, Metroid ва бошқалар.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар