АҚШнинг Канзас штатида америка денгиз-пиёда қўшинлари собиқ аскари Адам Пуринтон барда асли келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган кишиларга қарата ўт очди, бир инсон ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press.

Хабар қилинишича, собиқ ҳарбий “Менинг мамлакатимдан йўқолинглар!” деб бақириб ҳиндистонликларни ўққа тутган, бунинг оқибатида Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳридан бўлган 32 ёшли авиациа муҳандиси Шринивас Кучибхотла ҳаётдан кўз юмган.

Икки инсон турли даражада жароҳатлар олиб, касалхонага олиб кетилган, гумонланувчи қўлга олинди.

Аввалроқ АҚШнинг Оҳайо штатида полициячилар уларга ўйинчоқ тўппонча билан ўқталган 15 ёшли ўсмирни отиб ўлдиришгани хабар қилинганди.