Яманнинг Занзибаридаги ҳарбий лагерда худкуш-террорчининг ҳужуми оқибатида саккиз нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters маҳаллий ҳукуматга асосан хабар бермоқда.

Ҳарбий либосда бўлган террорчи автомобилда лагерь дарвозасига келиб урилган, шундан сўнг портлаш юз берган. Сўнгги маълумотларга кўра, саккиз ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна 10 нафари жароҳатланди.

Маҳаллий ҳукумат сўзларига кўра, террорчи “Ал-Қоида” гуруҳи аъзоси бўлиши  мумкин.

Аввалроқ АҚШ Яман марказий қисмида “Ал-Қоида” жангариларига қарши ўтказилган амалиёт давомида тинч аҳоли вакиллари, жумладан болалар ҳам ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини хабар қилганди.