Янги McLaren суперкарининг навбатдаги видеолари намойиш қилинди

Технология 24 Февраль 2017 6439

McLaren Automotive компанияси интернетда 650S моделининг вориси бўлган янги суперкар тизерларини жойлаштирди. Британ маркаси ниқобланган прототип пойга треки бўйлаб дрифт амалга ошираётгани, синовларни ўтказувчи ҳайдовчи Крис Гудвин машинани бошқариш ва унинг конструкциясининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб берувчи роликни намойиш қилди. 

Шунингдек, компания автомобиль 200 км/соат тезликдан тўлиқ тўхташига 4,6 сония ёки 117 метр масофа кетишини маълум қилди. Бу 650S моделидан  6 метр камроқ, бироқ гибрид гиперкари P1’нинг кўрсаткичига жуда яқин. 

Бунгача компанияда купе 0 дан 200 км/соатгача 7,8 сонияда эриша олиши маълум қилинганди. Қиёслаш учун, 650S’да бунга 8,4 сония талаб қилинади.

Суперкар 4 литрли 8 цилиндрли, 720 от кучига эга двигатель билан жиҳозланади. Модел учун янги карбон монококк кузов, модернизацияланган адаптив шасси, бошқарувчи электроника учун махсус дрифт-режим, ўзгача чиқариш тизими ва фаол аэродинамик элементлар тайёрланган.  

Автомобиль март ойида Женевадаги моторшоуда илк маротаба намойиш қилинади. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 32081 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17865 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69325 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58414 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 5067 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 10476 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар