Бишкек — Ўш трассасида артиллериядан отилмоқда

Жаҳон 24 Февраль 2017 30943

Бишкек — Ўш трассасини қор кўчкилари хавфидан холи қилиш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берган.

Маълум қилинишича, 23 февраль куни трассанинг 246-километрида артиллерия ёрдамида йўл четидан 70 минг куб метр қор туширилиб, йўқ қилинган.

Хабар қилишларича, 20-24 февраль кунлари давомида бу трассада жами 1 миллион 117 минг куб метр қор массаси йўқ қилинган.

Кўпроқ янгиликлар