Brexit, Трамп ва Раньери. Юрген Клопп кун мавзусига такрорланмас ўхшатиш топди

Спорт 24 Февраль 2017 5546

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 26-туридан ўрин олган «Лестер»га қарши учрашув олдидан куннинг энг муҳим мавзуси ҳақида гапириб ўтди.

«Бу қарордан ҳайратга тушдимми? Унақа демаган бўлардим. Чунки бу каби ҳодисалар фақат футболда содир бўлаётгани йўқ. 2016/17 мавсум давомида бир неча ғалати қарорлар қабул қилинди – Brexit (Буюк Британиянинг Европa иттифоқидан чиқиши – Tribuna.uz изоҳи), Трамп, Раньери.

«Лестер» нега бундай қарорга келганини тасаввур қила олмайман. Ҳамма жамоалар ҳам Лигада ва чемпионлар лигасида уларнинг ўрнида бўлиши мумкин эди.

Раньери шубҳасиз, касбимиздаги хос мураббий, у жуда ёқимли инсон. Биз Клаудио билан анча олдин, у Дортмундга ташриф буюрганида кўришганмиз. У шунчаки мўъжизакор. У ҳаттоки Лестерга бориб, нега бундай қилишгани бўйича тортишишингизга ҳам арзийдиган даражадаги ажойиб шахс.

Ҳафта бошида мен шогирдларимга: «Лестер» ўзларининг муаммоси айнан нимада эканини жуда яхши билишади, шундай экан биз бутунлай бошқа «Лестер»ни кўрамиз» дегандим.

Чемпионлар лигасида улар киритган гол ва ундан кейин ўйинга муносабатни кўрдингиз. Жамоа гол киритгунча ва киритгач, бутунлай бошқа-бошқа жамоага айланиб қолишди. Улар ўзига бўлган ишончни қайтариб олиши учун жамоага гол керак экани яққол кўриниб турганди.

Жамоа дарҳол ўзгариб қолади деб ўйламайман. Катта эҳтимол билан «Лестер» футболчилар майдонда ниманидир исботлашга ҳаракат қилишади, бизнинг мақсад эса – уларга имконият бермаслик», – деган Клопп The Guardian хабарида.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар