Жорий йилнинг 24 февраль куни Бухоро вилоятида Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг ҳудудий ва юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган вазифаларни амалга ошириш бўйича вилоят комиссияларининг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бухоро вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими Садриддин Жураев Kun.uz’га хабар бермоқда.

Тадбирда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг ҳудудий ва юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштиришга йўналтирилган вазифаларни амалга ошириш бўйича вилоят комиссиялари раиси ва аъзолари иштирок этдилар.

Йиғилиш раислик қилувчи Адлия бошқармаси бошлиғи А.Халилов томонидан кириш сўзи билан очилиб, таъкидланганидек, “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ижрочилар ва аҳолини қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги ҳуқуқий ахборот билан таъминлашнинг сифатини ошириш, ушбу соҳадаги ишларни ташкил этишга принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Қарорга асосан тасдиқланган Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш комиссиясининг олдига бир қатор вазифалар қўйилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 
19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2733-сон қарорининг қабул қилиниши юридик хизматлар фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб бериб, уларнинг мақомини янги босқичга кўтарди.

Йиғилишда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг 2017 йил учун мўлжалланган иш режаси лойиҳаси муҳокама қилиниб, комиссия аъзолари томонидан бир қатор таклифлар берилди.

Тадбир якунида комиссиянинг кейинги йиғилишларини чекка жойларда, туман ва шаҳарларда ўтказилиши ҳақида келишиб олинди.