Черногория НАТО аъзоси бўлишига бир қадам қолди

Жаҳон 24 Февраль 2017 4020

Черногория ташқи ишлар вазири Срджан Дарманович унинг мамлакати шу йил май ойида Брюсселда НАТОнинг саммитида бу ташкилотга киришига умид қилишини айтди. Сиёсатчи бу ҳақда Reuters ахборот агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

Дармановичнинг айтишича, Подгорица Вашингтонда АҚШ сенати Черногориянинг НАТОга қўшилишига рухсат беришига расмий ишонч олган. "Бу 100 фоизга юз беради", деб айтган вазир. Бу жараёнга амалдаги АҚШ маъмуриятининг Москва билан муносабатларни йўлга қўйишга интилиши ҳам халақит қилмайди. 

НАТОнинг 2009 йил декабрдаги саммитида Черногория НАТОга аъзо бўлиш учун ҳаракатлар режасини олган. 2016 йилда мамлакат НАТОга кириши бўйича протокол имзоланган ва шундан кейин мамлакат НАТОда кузатувчи мақомини олган. Бу протокол НАТОнинг барча давлатлари ва Черногория томондан ратификация қилингандан кейин Черногория НАТОнинг 29-аъзосига айланади. Протоколни НАТОга кирувчи 28 та давлатдан 24 таси ратификация қилиб бўлди, бироқ АҚШ сенати ҳозирча буни қилмаган. 

НАТОнинг навбатдаги саммити Брюсселда 25 май куни ўтади.

Кун янгиликлари
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11438 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46926 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8280 Ўзбекистон
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 176 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 980 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 1211 Lifestyle
Ўзбекистонда доллар курси 4200 сўмга яқинлашди
Эгаси бўлмаган хонадонни 11,5 минг долларга сотиб юборган шахс ва унинг ҳамтовоқлари ушланди
16:25 1228 Жамият
Кўпроқ янгиликлар