Энди банкротлик тўғрисидаги ишда суднинг апелляция инстанцияси чиқарган қарорлари қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон 24 Февраль 2017 4713

24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Депутатлар «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кредиторлар ва қарздорларнинг суд орқали ҳимоя қилинишга бўлган ҳуқуқини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар. Бундан буён банкротлик тўғрисидаги ишда келишмовчиликларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан суднинг апелляция инстанцияси чиқарган қарорлар қайта кўриб чиқилиши лозим, яъни юқори турувчи инстанцияларга судларнинг қарори устидан шикоят қилиниши мумкин.

Умуман олганда, бугунги кунда парламент қуйи палатасидаги қонун ижодкорлиги фаолияти жараёни назорат-таҳлил тадбирларининг, депутатлар томонидан ишларнинг ҳақиқий аҳволи ва аҳоли эҳтиёжларини жойларга чиқиб шахсан ўрганиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилаётгани, бу эса Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида айниқса долзарб эканлиги таъкидланди.

Мажлис давомида депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар