Ер аҳолиси 26 февралда антиқа астрономик ҳодиса гувоҳи бўлади

Жаҳон 24 Февраль 2017 24897

26 февраль, якшанба куни сайёрамиз аҳолиси ноёб астрономик ҳодиса – ҳалқасимон қуёш тутилишининг гувоҳи бўладилар, деб хабар бермоқда "Вечерняя Москва" нашри.

Бироқ ҳамма ҳам бу ҳодисанинг гувоҳи бўла олмайди. Бу қуёш тутилишидан Жанубий Америка ва Жанубий Африка аҳолиси чинакамига завқ оладилар. Қуёш ботиши вақтида бу ҳодиса Чили ва Аргентина ҳудудидан айниқса ажойиб кўринади. Қуёш тутилиши Тинч океанида бошланади.

Олимларнинг айтишича, бу ҳодиса Ойнинг Ер сиртига тушаётган сояси ўлчамлари билан тушунтирилади. Бу соя 270 квадрат км ни ташкил қилади. Бунда Ой Қуёшнинг қоқ ўртасига туриб, уни 99 фоизга тўсади ва бу ҳодиса камдан-кам содир бўлади. Таъкидланишича, ушбу ҳодиса кузатувлар олиб борилаётган вақтдаги энг ингичка ҳалқага эга бўлиши билан эътиборлидир. 

Қуёш тутилиши одамлар соғлиғига таъсир қилади, деб тахмин қилинади. Ўта ҳиссиётли одамлар бу куни носоғлом егулик тановул қилишдан, машина ҳайдаш ва парвоз қилишдан ўзларини тийганлари маъқул. Ушбу қуёш тутилиши 2017 йилдаги биринчиси бўлади.

Кўпроқ янгиликлар