23 февраль кунининг иккинчи ярмида, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридаги «Фарғонаазот» корхонасининг аммиак цехида портлаш содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бу портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар борлигини билдирди, аммо аниқ сонлар келтирилмади.

Бу вақтда эса, воқеа содир бўлганига 20 соатдан ошган вақтда на Фарғона вилояти ҳокимлиги сайтида, на «Фарғонаазот» сайтида ва на «Ўзкимёсаноат» сайтида ҳодиса ҳақида маълумот берилган.

«Кун.uz» Фарғона вилояти ҳокимлигидаги масъуллар билан алоқа ўрнатиш учун уринишлари беҳуда кетмоқда.

Шунингдек, ҳодиса ҳақида ҳодиса юз берган куни бир жумла хабар берган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сайти кейинги кунда бу ҳақда сукут сақламоқда, «Кун.uz» таҳририяти вазирлик матбуот хизмати билан боғлана олмаяпти.