«Феррари» жамоаси ўзининг янги болиди - SF70H тақдимотини ўтказди. У 2017 йилги мавсум давомида ишлатилади. 

Янги машинанинг тақдимот маросимида «Феррари» пилотлари Себастьян Феттель ҳамда Кими Райкконен, шунингдек захирадаги пойгачи Антонио Жовинацци иштирок этишган.

Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал «Мерседес»нинг янги автомобили тақдимоти ўтказилганди.