Фото: Президент Қаршидаги хонадонлардан бирида

Ўзбекистон 24 Февраль 2017 54921

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига сафари давомида Қарши туманидаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлди.

ЎзА берган хабарга кўра, Ўзбекистон Президенти «Нукробод» қишлоқ фуқаролар йиғинининг Яккаёғоч массивида янгиланган намунавий лойиҳалар асосида барпо этилган уйлардан бирида — Алишер Аҳмедов хонадонида бўлган. Президент бу ерда яшаш учун яратилган қулай шароитлар билан танишган, хонадон соҳиблари билан дилдан суҳбатлашган.

«Ёш оила аъзолари Шавкат Мирзиёевга эътибори ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди», дейилган хабарда.

«Ўз уй-жойига эга бўлиш ҳар бир инсон ҳаётида қанчалик муҳим эканини барчамиз яхши биламиз. Халқимиз уйи борнинг ўйи йўқ, деб бекорга айтмаган. Бунинг чуқур маъноси бор. Бундай уй-жойлар тақсимотида халқимизга хос ҳақиқат ва адолат мезонларига қатъий риоя этилиши керак», деган президент.

Қурилиш материалларининг таннархини камайтириш ҳисобига уйларнинг нархини янада арзонлаштириш, ташқи инженерлик тармоқлари – ичимлик суви, ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш, атрофларини ободонлаштириш бўйича зарур кўрсатмалар берилган. 

Шавкат Мирзиёев Мирмирон массивидаги янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун иссиқхона ташкил этиш лойиҳаси билан танишган. 

Ушбу иссиқхона 25 гектар майдонда метал, тахта, плёнка ва бошқа маҳаллий қурилиш материалларидан фойдаланилган ҳолда барпо этилади. Бу ерда лимон, мандарин ва папайя каби цитрус мевалар, помидор, бодринг, гулкарам, ҳар хил кўкатлар етиштирилиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа амалга оширилиши натижасида иссиқхонада йилига 3 миллиард сўмлик маҳсулот етиштирилади. Уларнинг бир қисми ички бозор талабларини қондирса, қолгани экспортга йўналтирилади. Натижада аҳоли қиш мавсумида ҳам арзон мева-сабзавот маҳсулотлари билан таъминланади. 229 иш ўрни яратилиши аҳоли турмуш фаровонлигининг ортишига хизмат қилади. 

Президент бундай иссиқхоналарни қуриш ва улардан фойдаланишда замонавий технологияларни қўллаш, ишга малакали мутахассислар билан бирга коллеж битирувчиларини ҳам кенг жалб этиш борасида зарур кўрсатмалар берди. 

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 59042 Жамият
Имом Бухорий мажмуаси яқинида уйи бузилган оилалар товон пули олишолмаяпти
23:01 / 21.07.2017 32271 Жамият
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 30396 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91554 Жамият
Самарқанддаги Халқ қабулхонаси Президент ва халқ ишончини оқлаяптими?
12:50 1240 Жамият
Жиззахда уйида қиморхона ташкил этган шахс қўлга олинди
12:30 1610 Жамият
«Барселона» футболчилари Неймарни қолишга кўндирган бўлиши мумкин
12:15 1899 Спорт
Ҳонгконгга тропик пўртана ёпирилди
12:00 1901 Жаҳон
Олмазорда ҳовлиси учун харидордан 10 минг доллар олиб, ишлатиб юборган фирибгар қўлга олинди
11:45 1817 Жамият
Пентагондагилар Россия ва Эрон Сурияда рақобат бошлаши ҳақида айтишди
11:30 3526 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар