Францияда президентлик учун кураш авжида: номзодлардан бири 60 миллиард еврони тежашга ваъда берди

Жаҳон 24 Февраль 2017 2870

Франция президентлик сайловларидаги мустақил номзод, собиқ иқтисодиёт вазири Эмманюэль Макрон ғалаба қозонса 60 миллиард евро миқдоридаги давлат маблағларини тежаб қолишига ишончи комил. У бу ҳақда BFM TV телеканали эфирида маълум қилиб, ўзининг сайловолди дастурининг иқтисодий қисмлари ҳақида гапирган. Дастур матни 2 март куни тўла ҳажмда тақдим этилади.

"Мен президентлик лавозимида Францияга 60 миллиард евро иқтисод қилишини таъминлаб бераман", - дея ишонтирмоқчи бўлган Макрон. Шу билан бир қаторда, 25 миллиард евро ижтимоий суғурта тизимидаги сарф-харажатларни камайтириш ҳисобидан тежалади. "Бу харажатларнинг барчаси евро зонаси мамлакатларида бўлган кейинги даражага олиб чиқади", - деб ҳисоблайди номзод. “Маршда” ҳаракати етакчиси шунингдек, Францияда ишсизлик даражасини камайтиришга ҳам ваъда бермоқда – 2022 йилгача 10 фоиздан 7 фоизгача. Бундан ташқари, у корхоналар даромадига бўлган солиқни 33,3 фоиздан 25 фоизга қадар қисқартириш тарафдори.

Эмманюэль Макрон

Макроннинг фикрича, у "Францияга 50 миллиард евро давлат сармояларини беш йиллик муддатда таъминлаб беради". Улардан 15 миллиарди таълим тизимига йўналтирилса, яна 15 миллиард евро – энергетика ҳамда табиатни сақлаш лойиҳалари ислоҳотига берилади. Собиқ вазирнинг фикрича, Европа иттифоқи талаб этаётган бюджет дефицитини ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида таъминлаш имкони бор.

Номзоднинг фикрича, камида 25 миллиард еврони “давлат маъмуриятининг янги тизими” асосида иқтисод қилиб қолиш мумкин. Макрон шу сабабдан 120 минг нафар амалдорни ишдан бўшатмоқчи.

Шу билан бир қаторда, номзоднинг тан олишича, бу тахминий сонлар бўлиб, аниқ маълумотлар унинг ҳукуматидаги вазирлар томонидан берилади. "Янги ҳукумат таркибидаги вазирлар сони 15 нафардан ошмайди", шунингдек уларнинг ўринбосарлари сони ҳам кескин камайтирилади ва “беш кишидан ортиқни ташкил этмайди”, дея огоҳлантирди номзод. "Мен ҳукумат тепасига келсам, маъмурий машина зўр бериб ишлайди", - дея таъкидлаб ўтди Макрон. Бироқ Макрон уни қўллаб-қувватлаган “Демократик ҳаракат” етакчиси Франсуа Байруни бош вазир этиб тайинламоқчи ҳақидаги хабарларни рад этиб, “бу масала бўйича ҳали ҳеч нарса маълум эмас” деган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38374 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90772 Ўзбекистон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 319 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2012 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 2804 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1313 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3333 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 618 Технология
Сериал давом этади: «Барселона» келишув яқин дейди, «Ливерпуль» рад этади
23:05 / 17.08.2017 1037 Спорт
Кўпроқ янгиликлар