SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маск сармоячиларга йўллаган чораклик мактубида Tesla компанияси фаолияти ҳақида ҳисобот берди ва келажакка режалар билан бўлишди. Маск компания янги Tesla Model 3 моделини ишлаб чиқаришдан ташқари, яна бир нечта Gigafactory заводи қурмоқчи эканлигини маълум қилди. 

Иккинчи Gigafactory заводи Буффало шаҳри яқинида қурила бошланди, бироқ Маск иккита завод билан кифояланиб қолмоқчи эмас ва шу сабабли камида яна учта шундай завод қурмоқчи. Маск бу заводлар қаерда жойлашишини ҳали билмаслигини айтди. Унинг айтишича, бу 2017 йилда содир бўлади.

Мактубда айтилишича, Tesla Model 3 моделини ишлаб чиқариш учун зарурий ускуналар Gigafactory 1’да ўрнатилмоқда. У ерда батареялар ишлаб чиқарила бошланди. 

Бундан ташқари, Маск автомобиль савдоси бўйича ҳисобот берди. Ўтган йил декабрида компания маҳсулотига қизиқиш анча ошган, шунинг учун Маск 2017 йил биринчи ярмида 47 мингтага яқин Model S ва 50 мингтага яқин Model X моделларидан сотишга умид қилмоқда.