INSPIRING EDUCATION – келажакдаги муваффақиятлар калити

Жамият 24 Февраль 2017 2909

Технологиялар ривожланган замонавий даврда таълимга юқори баҳо бермасликнинг иложи йўқ. Таълимга келажакдаги муваффақиятларнинг асосий шарти сифатида қаралади. Бугунги кунда республикамизда таълимга жуда катта эътибор берилмоқда ҳамда таълим олиш истагида бўлган ёшлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Олий ўқув юртига кириш истагида бўлган абитуриентлар учун айни пайтда юртимизда 600 га яқин нодавлат таълим муассасаси фаолият юритмоқда. INSPIRING EDUCATION ўқув маркази ана шундай таълим даргоҳларидан бири бўлиб, ёшларга таълим беришда ўзига хос дастур асосида билим бериб келмоқда.

Ўқув маркази ўз фаолиятини бошлаганига унчалик кўп вақт бўлгани йўқ, лекин бу давр мобайнида ўзига яраша муваффақиятларга эришди. Жумладан, марказда таълим олган абитуриентлар бугун республика ва халқаро олий ўқув юртлари талабалари бўлиш бахтига эришдилар.

Бизнинг марказ ходимлари турли ўқув муассасаларида катта илмий тажриба орттирган ўқитувчилардан иборат. Улар кўп йиллик фаолияти давомида ёш авлодга билим беришни ўзининг ҳаёти мазмунига айлантирган, ҳалоллик ва виждонлилик тамойилларини, сифатлилик ва серунумлиликни биринчи ўринга қўядиган ўқитувчилардир. Уларнинг меҳнати самарасини ўқувчиларининг республика ва халқаро фан олимпиадаларида эришган юқори натижалари мисолида кўриш мумкин.

Ўқув маркази қуйидаги курсларни таклиф этади:

  • Ўзбекистон ва халқаро олий ўқув юртларига кирувчи абитуриентлар учун махсус дастур
  • Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига кириш имтиҳонларига тайёрлаш
  • Математика, кимё, физика ва инглиз тили фанларидан республика ва халқаро олимпиадаларга мактаб ва лицей дастурларини чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш
  • Тил курслари: General English, немис тили, корейс ва рус тили
  • Инглиз тилидан халқаро имтиҳонларга тайёрлаш (IELTS, GMAT)

Абитуриентлар учун дастур

INSPIRING EDUCATION НТМнинг абитуриентлар учун мўлжалланган махсус ўқув дастури абитуриентларни Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрлашга қаратилган. Ўқув жараёни ДТМ томонидан тасдиқланган ўқув дастури ва меъёрлари асосида олиб борилади. Абитуриентлар қуйидаги йўналишлар бўйича тайёрланадилар: техника, ижтимоий,табиий фанлар.

Шунингдек, ўқув марказимизда Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети, Турин политехника университети, И.М.Губкин номидаги Россия нефть ва газ университети Тошкент филиали, Сингапур менежментни ривожлантириш университети, М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университети Тошкент филиали, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филиали каби халқаро олий таълим муассасаларига ҳам сифатли тайёрланади.

Ўқувчиларнинг ўқув жараёнини ўзлаштириш мониторинги давлат стандартлари асосида олиб бориладиган тест синови натижаларига қараб белгилаб борилади ҳамда ҳар ойда ўтказиладиган тест синови натижалари ҳақида смс хабарлари ёки телефон қўнғироқлари орқали ота-оналар хабардор қилиб борилади.

Тест синовлари натижасига кўра, гуруҳда энг юқори балл тўплаган ўқувчига ойлик тўловнинг 10 фоиз миқдоридаги пул маблағи ўқув қуроллари ва қўлланмалари кўринишида (китоблар,ахборотномалар, дафтар ва ҳ.к) совға қилинади.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тайёрлаш

Ўрта мактаб ўқувчиларини Ўзбекистон Республикаси академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тайёрлаш. Ўқув машғулотлари барча фанлар бўйича ҳафтада 3 марта 2 астрономик соатдан олиб борилади. Ҳар бир гуруҳ ўқувчилар сони 12 нафардан ошмаган ҳолда шакллантирилади. Ўқувчилар бепул тарқатма материаллар билан таъминланади. Ўқув машғулотлари дастури ДТМ томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган ўқув стандартлари ва меъёрлари асосида олиб борилади.

 

Тил курслари

Курснинг мақсади чет тилларини сифатли ўргатиш ҳамда ўқувчиларни ўша тил вакилларининг маданияти ва урф-одатлари билан яқиндан таништириш ҳисобланади.

Машғулотлар ҳафтада 3 марта 2 астрономик соатдан олиб борилади. Ўқув курслари хорижий дарсликларлар ҳамда ўша дарсликлар асосидаги аудио ва видео материаллар базаси асосида шакллантирилган. Ўқув материаллари, яъни дарслик ва аудио дисклар бепул берилади. Ўқув курсининг ҳар бир даражаси 4 ойдан 6 ойгача давом этади. Ҳар бир даражанинг луғат захираси 2000 сўзни ташкил қилади. Ҳар 4 ҳафтада назорат ишлари ўтказилиб борилади. Энг яхши натижа кўрсатган ўқувчига кейинги ой тўлови учун 10 фоиз чегирма белгиланади. Ҳар бир курснинг сўнгида якуний назорат ўтказилиб, ўқувчи кейинги даражага ўтказилади.

Фан олимпиадаларига тайёрлаш

Математика, кимё, физика ва инглиз тили фанларидан маҳаллий, республика ҳамда халқаро олимпиадаларга мактаб ва лицей дастурларини чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш.

Ушбу ўқув курсларида қуйидагилар иштирок этишлари мумкин:

  • Ўрта мактабнинг 8 9-синф ўқувчилари
  • Академик лицей ва коллежларнинг 1- ва 2 босқич талабалари

Ўқув курсининг асосий мақсади ўқувчиларни танлаган фан бўйича фан олимпиадалари ва танловларга қатнашиш учун чуқурлаштирилган ҳолда тайёрлаш.

Инглиз тилидан халқаро IELTS, GMAT имтиҳонларига тайёрлаш

INSPIRING EDUCATION ўқув марказида IELTS дастури бўйича имтиҳонларга тайёрлашнинг бир неча турлари мавжуд бўлиб, Сиз унда гуруҳ ёки якка тартибдаги тайёрланишни, узоқ муддатга мўлжалланган ёки, аксинча, қисқа муддатли тайёрлов тренингларини танлашингиз мумкин. Тайёрлов турлари ва унинг жадал суръатларда ўзлаштирилиши сизнинг танлаган вақтингиз ёки инглиз тилидан ўзингиз эга бўлган билим даражангизга боғлиқдир. Ўз олдингизга қўйган ҳар қандай мақсадларингизда ҳам ўқув марказимиз мутахассислари сизга яқиндан ёрдам бериб, ўз маслаҳат ва кўрсатмаларини берадилар.

Имтиҳондаги омад – бу унинг ҳажми ва тузилишини яхши билиш деганидир. Юқори малакали ўқитувчилардан билим олиш IELTS имтиҳонларини юқори баҳоларда топшириш, нафақат топшириш, балки унинг ўзига хос йўл-йўриқларини ўзлаштириш ҳамда уни амалиётда тўғри қўллай билиш учун ҳам имконият яратади.

IELTS имтиҳонларига тайёргарлик  2 ойдан 6 ойгача давом этиши мумкин. Дастур имтиҳонларнинг тўлиқ ҳажми ҳамда унинг тўрт босқичини ҳам қамраб олади. Асосий катта эътибор Reading, Listening, Writing ва Speaking каби босқичларнинг ўзлаштирилиши, улар бўйича бериладиган ва бажариладиган топшириқларнинг бажарилиш техникасини осон ўзлаштирилишига қаратилган. Гуруҳлар бўлимлар (IELTS Academic ёки IELTS General) ҳамда босқичлар (Intermediate ва ундан юқори) бўйича фарқланади.

Ўқув марказимизда ўқув жараёни учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Марказ ўқув хоналари, кенг ва шинам маъруза аудиториялари билан таъминланган. Барча фанлардан ўқув дарсликлари ва қўлланмалари, хорижий тиллардаги бадиий адабиётлар, вақтли матбуот, чет тилини ўрганиш учун аудио ва видео материаллар ҳамда электрон дарсликлар-у қўлланмалар билан танишиш учун интернет тармоғига уланган кутубхона мавжуд.

Буларнинг барчаси Сизнинг ўз устингизда ишлаш ва мустақил таълим олишингиз учун яхши имконият яратади.

Билим чегара сиздир ва уни эгаллаш учун барча имкониятларни қўллаш керак.

Тақдирнинг биз учун йўллайдиган қийинчиликлари, аслида, бизнинг кучли бўлишимиз учундир. Биринчи уринишда университетга кира олмаганингиз ёки IELTS имтиҳонларидан хоҳлаган натижага эриша олмаганингиз – бусиз тўғри йўл танламаганингиз ёхуд келаси сафар юқори натижаларга эришишингиз учун имкониятдир. Асосийси, руҳан тушкунликка тушмаслик, ўқиш ва изланишда давом этишдир. Хитой донишмандлигида айтилишича: «Ўқиш – оқимга қарши сузиш: тўхтаб қолдингми – у сени ортга суриб кетади». Эришилган натижалар билан чекланиб қолиш керак эмас. Ва биз ишонамизки, бизнинг берган билимларимиз ва сизнинг меҳнатсеварлигингиз орқали ўзингиз истаган натижага, албатта, эришасиз.

Манзил:1) Тошкент шаҳри,Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 24- «А» уй

Тел.: +99871 278 07 97; +99895 198 48 24; +99895 177 48 24;

https://facebook.com/iedu.uz

Реклама ҳуқуқи асосида 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар