Исроил ички ишлар вазирлиги Human Rights Watch ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотининг мамлакатга киришига рухсат бермади. Бу ҳақда HRW ташкилоти сайтида хабар берилган.

Ташкилот маълумотига кўра, Исроил ТИВ 20 февраль куни йўллаган мактубда ташкилотнинг Исроил ва Фаластин бўйича ваколатхонаси раҳбари Умар Шокирга мамлакат ҳудудида ишлаш учун рухсат берилмагани маълум қилинган. Исроил ИИВ ташкилот фаолиятида "Фаластин пропагандаси остидаги сиёсат"ни қайд этган. Исроил томони ташкилотни "ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳақиқий гуруҳ эмас" деб топган.

HRW дастури ижрочи директори ўринбосари Йэн Левайн Исроил ҳукумати қароридан афсусда эканини маълум қилган.

Ташкилот маълумотида қайд этилишича, Исроил ҳукуматининг бу қарори кутилмаган бўлди. Бу вақтгача HRW ходимлари Исроил ҳукумат аъзолари билан тез-тез учрашиб турган, хусусан полиция, ҳарбийлар ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорлик қилинган.