Малайзия тергов идоралари бу мамлакатда вафот этган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин акаси Ким Чон Нам жасади ёрилиши натижасида уни ўлдиришда қўлланган заҳарли модда нима эканлигини аниқладилар, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Маълум қилинишича, Ким Чон Намга асаб-фалажловчи таъсирга эга бўлган кимёвий қурол VX Nerve Agent қўлланган ҳолда суиқасд қилинган.

Аввалроқ Шимолий Кореянинг Малайзиядаги элчиси Пхеньян Ким Чон Нам жасади ёрилишига "қаттъиян қарши" эканлигини айтганди ва Куала-Лумпурни марҳумнинг жасадини зудлик билан Шимолий Кореяга беришга чақирганди.