Ким Чен Нам ўлдирилган аэропорт дезинфекция қилинади

Жаҳон 24 Февраль 2017 5278

Малайзия ҳукумати Куала-Лумпур халқаро аэропорти ва бир қатор бошқа объектларни “радиоактив” материалларга текширувдан ўтказмоқчи. Бу ҳақда Ким Чен Нам қандай заҳарли модда билан ўлдирилгани маълум бўлгач, полиция раҳбари маълум қилган, деб хабар бермоқда Reuters.

«Биз гумонланувчилар борган барча жойларни текширувдан ўтказишни мўлжаллаганмиз. Шунингдек бизга ядро энергетикаси департаменти мутахассислари ҳам кўмак беради. Бу ишлар радиоактив материал изи қолганини аниқлаш учун ўтказилади», - дея хабар берди Малайзия полицияси бошлиғи Ҳолид Абу Бакар.

Агентликнинг таъкидлашича, полиция Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси Ким Чен Нам қотилли бўйича ишда илк бора “радиоактив материал" сўзларини ишлатган. 

Аввалроқ Ким Чен Ин акаси қотиллигида қандай заҳарли модда қўллангани аниқлангани ҳақида хабар бергандик. Маълум қилинишича, унга асаб-фалажловчи таъсирга эга бўлган кимёвий қурол VX Nerve Agent орқали суиқасд қилинган.

Кун янгиликлари
Opal English ўқувчилари IELTS имтиҳонидан 7-8 балл олишди
14:04 / 29.03.2017 7885 Жамият
Оролни қутқариш мумкин: ўзбек олими бунинг лойиҳасини тақдим этди
09:25 / 28.03.2017 38415 Ўзбекистон
Милицияга «Самарқанд дарвоза»га бомба қўйилгани ҳақида ёлғон хабар берилди
20:59 2786 Жамият
Ходорковский ҳаракати Россия президентига қарши акция ўтказмоқчи
20:49 1263 Жаҳон
МПА Тошкент шаҳар бўлими ногирон ўсмирларни волейбол жамоасига таклиф қилади
20:45 229 Спорт
Cadillac 4 йил ичида 8 та янги модел ишлаб чиқармоқчи
ЖЧ-2026’да конфедерацияларга нечтадан ўрин ажратилиши расман маълум қилинди
20:25 2485 Спорт
Катта миқдорда "сунъий қон" олиш усули ишлаб чиқилди
20:09 1263 Жамият
Камералар қайд этган қоидабузарликлар ва жарималар ҳақида интернет орқали билиш мумкин бўлади
Туркия АҚШдан Гуленни вақтинчалик ҳибсга олишини кутмоқда
19:56 1282 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар