АҚШ президенти Дональд Трамп КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан расмий учрашуви ўтказилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. У бу ҳақда Reuters’га берган интервьюсида айтиб ўтган.

«Ҳеч қачон ҳеч қачон дейиш керак эмас. Гарчи, ҳозирда вужудга келган вазиятни ҳисобга олсак, энди жуда кеч бўлса ҳам», - деган у.

Аввалроқ Дональд Трамп КХДР томонидан тажовузкор ҳаракатларни “босиб туриш” мақсадида Япония ҳамда Жанубий Кореяда ракеталарга қарши мудофаа (РҚМ) тизимини жойлаштиришни тезлаштириш лозимлиги ҳақида маълум қилганди. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, Пхеньян томонидан баллистик ракеталар синовининг ўтказилиши уни “жуда дарғазаб қилган”.