«Лестер» футболчилари Клаудио Раньерининг бош мураббийликдан кетиши ташаббускори бўлишган.

Sky Sports хабарига кўра, жамоа футболчилари Чемпионлар лигасининг нимчорак финалида «Севилья»га қарши кечган ва 1:2 ҳисобидаги мағлубият билан якунланган ўйиндан кейин клуб раҳбарияти билан учрашган. Жамоа футболчилари Раньерининг ишга ёндашуви муваффақиятсиз серия сабаби бўлганини айтишган.

«Лестер» айни вақтда, 25 тур ўйинларидан кейин 21 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди ва жамоани хавфли зонадан 1 очко ажратиб турибди.

Раньери клубни 2015 йилнинг июлидан бошқара бошлаган ва клуб ташкил топганидан 133 йил ўтиб, уни чемпионликка етаклаб келганди.

Раньери шов-шувли баёнот билан чиқди

Раньери: Улар менга ишонмай қўйишганига ишонмайман