Норвегиянинг Norwegian Air Shuttle авиакомпанияси АҚШга янги тарифлар таклиф қилди: июль ўртасидан бошлаб компания трансатлантик рейслар учун бир томонга 65 доллардан чипталар таклиф қилмоқда. Компаниянинг таъкидлашича, бу тарихдаги энг паст нархдир.     

Бу нархга Белфаст ва Эдинбургдан Нью-Йорк ва Бостонга парвоз қилиш мумкин бўлади. Бундай рейсга энг арзон чипта 65 доллар, стандарт чипта эса 99 доллар туради. 

Ҳозирда Дублиндан Нью-Йоркка рейс 655 доллардан 2755 долларгача туради. 

"Мен ўзимга керак нарса учун, сиз эса сизга керак нарса учун тўлайсиз. Биз самолётнинг қолган йўловчилари учун керак бўлган нарса учун ҳақ тўламаймиз", деб ушбу тарифни реклама қилди компания вакили Андерс Линдстрем. Бироқ у нархни нима ҳисобига бундай даражада пасайтиришга эришилгани сабабини айтмаган.

Norwegian Air Shuttle авиакомпаниясининг АҚШдаги фаолияти бир неча йиллардан бери АҚШ авиакомпаниялари норозилига сабаб бўлиб келади. Улар норвег компаниясини нархларни сунъий пасайтиришда айблаб келадилар.