Оёққа "тирмашишни" хуш кўрадиган панда интернет ёқимтойига айланди 

Жамият 24 Февраль 2017 4982

Интернетда зоомарказ ходими оёғини қўйиб юборишни ҳеч ҳам хоҳламаётган панда боласи тасвирланган видео оммавийлашмоқда. 

Mashable нашри маълумотларига кўра, видеода Хитойдаги катта пандаларни кўпайтириш марказида юз берган воқеа тасвирланган. Видеода панда унинг вольерига кирган ходим оёғига "тирмашиб олганча юришни" хуш кўришига гувоҳ бўлиш мумкин. Ходим вольер бўйлаб ишларини қилар экан, панда унинг оёғини маҳкам қучоқлаганча, у билан бирга юраверади. Марказ ходими уни оёғидан ажратишга ҳарчанд уринмасин, унинг бу уринишлари зое кетади: "ёпишқоқ" панда оёқларни маҳкам ушлаганча юришни давом эттираверади. 

Кўпроқ янгиликлар