Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди Давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилди

Ўзбекистон 24 Февраль 2017 5716

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги жамоат фонди “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси”да ҳамда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишга ННТларни фаол иштирокини таъминлаш” мавзусида Давлат грантлари ажратиш учун танлов эълон қилди. 

Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа буюртманомалари қабул қилинади:

1. Жойларда қонунлар, фармонлар ва бошқа қонун ҳужжатлари ижроси, ижро ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган функция ва вазифаларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боришнинг самарали механизмларини ва амалиётини ривожлантиришга кўмаклашиш;

2. Маҳаллий ижро ҳокимияти органларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга кўмаклашиш;

3. Маҳаллий ижро ҳокимият органлари билан ҳамкорликда аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг ҳамда уларнинг мурожаатларига муносабат билдиришнинг янги самарали ташкилий - амалий усулларини жорий этиш;

4. Фуқароларнинг, айниқса қишлоқ жойларида ва биринчи навбатда ёшларнинг, аёллларнинг, кекса ёшдаги шахсларнинг долзарб муаммоларини ҳал қилишга, турли бюрократик тўсиқларни бартараф этишга қаратилган қўшма режаларни, дастурларни ва бошқа тадбирларни маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг турли бўғинлари билан ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш;

5. Қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган ёшлар, аёллар ва ёш оилаларнинг бандлигини таъминлашда вертикал тизимга эга бўлган фуқаролик жамияти институтлари, тижорат банклари, бизнес субъектлари билан ҳамкорликни кучайтириш, уларни тадбиркорликнинг турли соҳаларига, шу жумладан саноат товарлари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида аёллар тадбиркорлиги ва оилавий бизнесни ривожлантиришни кенгайтириш;

6. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, назорат ва фискал органлар билан ҳамкорликда аҳолининг молиявий-иқтисодий саводхонлигини оширишга ва фуқароларни қонунни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш тизимини шакллантиришга қаратилган амалий чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

7. Жамиятда ҳуқуқий маданиятни ва аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтиришда, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик туйғусини кучайтиришда маҳаллий давлат вакиллик ва ижроия органлари ҳузуридаги комиссияларга кўмаклашиш, “Адолат – қонун устуворлигида”, “Аҳоли мурожаатлари – доимий эътиборда” шиори остида мунтазам равишда турли тадбирларни ўтказиш;

8. Аҳолига сифатли ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтиришга, бўш вақтларини самарали ўтказишни ташкил этишга қулай шарт-шароит яратиш, барча даражадаги ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда маҳаллалар ободлигини таъминлашга кўмаклашиш;

9. Аҳолининг турли ижтимоий қатламлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган қўшма дастурларни адвокатлар палатасининг, ҳакамлик судлари, солиқ маслаҳатчилари, бухгалтер ва аудиторлар уюшмаларининг, хотин-қизлар қўмитасининг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаҳрийлар кенгашларининг ҳудудий бўлимлари билан ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

10. Биринчи навбатда, иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт жиҳатидан нисбатан орқада бўлган қишлоқ туманларида, алоҳида аҳоли пунктларида ҳудудларни комплекс ва интенсив ривожлантириш қўшма дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларга янги иш ўринларини, ижтимоий ва маиший инфратузулмани яратишга, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшилашга кўмаклашиш;

11. Оналик ва болаликни муҳофаза қилишга, оила институтини мустаҳкамлашга, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга кўмаклашувчи комплекс амалий тадбирларни амалга ошириш;

12. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурини амалга ошириш билан боғлиқ аниқ натижаларни ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва либераллаштириш борасидаги жараёнларнинг кенг ёритишга қаратилган материалларни тайёрлаш ва чоп этиш.

Давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур: 

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси тақдим этилади. 

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномалари, тавсия хатлари илова қилиниши мумкин. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 25 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2017 йил 27 февралдан 3 апрелгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди” номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 

Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-64. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар