«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Валенсия»га қарши учрашувдан (1:2) кейин натижадан норози бўлиб жамоадошлари билан айтишиб қолган. Бу ҳақда AS хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, ҳакамнинг финал ҳуштагидан кейин Роналду трибунаостига кириб кетаётган шерикларига қарата «Мен гол урдим, сизлар нима қилдингиз?!», дея бақириб кетган. Роналду айнан кимга бақиргани тасвирларга тушмай қолган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду «Реал» таркибида Испания чемпионатининг жорий мавсумидаги  18 учрашувида майдонга тушиб, 15 гол киритган, учта голга ҳаммуаллифлик қилган.