Иордания ҳарбий-ҳаво кучларининг F-16 қирувчи самолёти Саудия Арабистонида фалокатга учради, деб хабар бермоқда 24 февралда "Петра" агентлиги.  

Агентлик маълумотларига кўра, Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги ҳарбий операциясида иштирок этаётган самолёт фалокатга учраган. Самолёт учувчиси катапульта қилишга улгурган, у Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучлари кўмагида бугун, 24 февралдаёқ ватанига қайтарилади.