Ҳолландия ва япониялик стол теннисчилари бир тўпни ўйнаш учун сарфланган вақт бўйича рекорд ўрнатишди, деб хабар бермоқда Straits Times.

Учрашув стол тенниси бўйича Qatar Open халқаро мусобақаси доирасида бўлиб ўтган.

Ҳолландиялик Ли Цзи ва япониялик Хитом Сато бир очкони 10 дақиқаю 13 сония давомида ўйнашган ҳамда тўпга 766 маротаба зарба беришган.

Шу билан бир қаторда, якунда очко ҳеч кимга насиб этмади – ҳакам раундни ўйин зонасига яна бир тўп тушиб кетгани туфайли тўхтатган. Учрашувнинг қолган қисми вақт назорати остида ўтказилди – тўпга берилган маълум бир зарбалар сонидан кейин очко томонлардан бирига ҳисобланган.

Охир-оқибат Ли Цзи ғолибага айланди. У эндиликда жаҳоннинг тўртинчи ракеткаси Фэн Тяньвей билан кураш олиб боради.