Шунақаси ҳам учраб туради: 4 долларга смартфон ваъда қилган шахс қўлга олинди

Жамият 24 Февраль 2017 9441

Ҳиндистоннинг Ғозиобод шаҳри полицияси Ringing Bells компанияси асосчиси Мохит Гоэлни фирибгарлик иши бўйича қўлга олди. Компания қиймати тахминан 4 доллар бўлган сматфонларни етказиб беришни ваъда қилган, деб хабар бермоқда IANS агентлиги.

Ringing Bells компанияси 2016 йилнинг февралида нархи атиги 4 доллар бўлган смартфонлар ишлаб чиқаришини эълон қилиб, ўзига диққатни жалб этганди. Ringing Bells лойиҳаси ишга туширилганда 4 доллар 251 рупийга тенг бўлган, шунинг учун смартфон Freedom 251 номини олди. Февралда эса компания смартфонларни харид қилиш бўйича мурожаатларни қабул қила бошлади ҳамда тахминан 70 миллион буюртмани қабул қилиб олган.

Компания 2016 йилнинг 30 июнь кунигача тахминан 2,5 миллион смартфонни етказиб беришга ваъда қилди, бироқ июлда биринчи партия атиги 5 минг нусхада етказиб берилгани ҳақида эълон қилди, шунингдек яна 65 минг қурилмага ваъда берди. Ўшандан бошлаб компания телефонларни етказиб бериш ҳақида ҳисоботлар бермади, қурилмалар эса Тайвань ишлаб чиқарувчисининг Freedom 251 брендли тайёр телефонларига ўхшаш бўлган. Бундан ташқари, компания Freedom 251’ни сотувга таклиф этишни тўхтатиб, бошқа, анча қимматроқ смартфонлар, электротехникани сота бошлади.

Ringing Bells лойиҳаси фойдаланувчилар ҳамда мутахассислар, жумладан Ҳиндистон ҳукумати томонидан танқид остига олинди, бироқ унга нисбатан ҳеч қандай юридик чоралар кўрилмади. 23 февраль куни эса Ғозиобод полицияси компания асосчиси Мохит Гоэлни қўлга олди. Бу жараён маҳаллий Ayam Enterprises компанияси шикояти асосида рўй берди, у Freedom 251’ни сотиш билан шуғулланган.

Ayam Enterprises Ringing Bells’га Freedom 251 партияси учун 3 миллион рупий (жорий курс бўйича 45 минг доллар) тўлаб берди, бироқ фақатгина 800 минглик смартфонларни қабул қилиб олди. Ayam Enterprises маҳсулот сифат стандартларига жавоб бермайди, деб ҳисоблаб, уларни етказиб берувчига қайтариб берди. Ringing Bells’дан эса қиймати компаниянинг 1,4 миллионлик бўлган бошқа маҳсулотлари ҳамда маблағлари орқали олинган. Ayam Enterprises’нинг хулосасига кўра, уларга тахминан 1,6 миллион рупийлик (24 минг доллар) зарар етказилган.

Ayam Enterprises шикоятида Мохит Гоэлдан ташқари компаниянинг бошқа раҳбарияти ҳам тилга олинган – ҳаммаси бўлиб тўрт киши. Полиция уларни қўлга олиш устида ишламоқда, деб маълум қилди Ғозиобод полицияси вакили Салмон Тож Патил.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар