Tesla 2016 йил 4-чорагини зиён билан якунлади 

Технология 24 Февраль 2017 2933

Tesla автомобилсозлик компанияси 22 февралда 2016 йилнинг 4-чогари учун молиявий ҳисоботни тақдим қилди. Ҳисоботга кўра, компания 121,3 млн доллар зиён кўрган. Бундан ташқари, Tesla 2017 йил сентябрда янги модели Model 3’нинг серияли ишлаб чиқарилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда Los Angeles Times нашри.

2016 йил 3-чоракда Tesla ўз тарихида биринчи маротаба даромад олганини намойиш қилган, бироқ у шундай натижага 4-чоракда эришишга муваффақ бўлмади – тушум 2,28 млрд долларни, зиён эса 121,3 млн долларни (бир акцияга 69 цент зиён) ташкил қилди. Бир йил аввал шу кўрсаткичлар мос равишда 1,24 млрд доллар ва 320 млн доллар бўлган.  

Tesla компанияси Model 3 ҳамёнбоп автомобилидан йил охиригача ҳафтасига 5 мингтадан, 2018 йилдан эса 10 мингтадан чиқаришни мўлжалламоқда. Автомобилнинг нархи 35 минг доллардан бошланади ва у бир қувватланишда 346 км йўл боса олади. Компания ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун яна учта Gigafactory заводини қурмоқчи.

Компаниянинг моделлар қатори ҳозирда иккита автомобиль – Model S седани ва Model X кроссоверидан иборат. Компания жорий йилнинг биринчи ярмида икки моделдан умумий ҳисобда 47-50 мингта сотишни режалаштирмоқда. 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар