Тожикистон ҳукумати мамлакатнинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Тожикистоннинг Москвадаги элчиси Имомуддин Сатторов ТАСС’га хабар берди. У республиканинг бу ташкилотга кириш эҳтимоли ҳақида тўхталиб ўтган.

"Бу масала ўрганиб чиқилмоқда, - деди дипломат. – Республика Евроосиё иқтисодий иттифоқига кириш имконияти ва бунинг мақбуллигини ўрганиб чиқмоқда". Шу билан бир қаторда, унинг қўшимча қилишича, Тожикистон раҳбарияти “Постсовет ҳудудидаги интеграция жараёнларини қўллаб-қувватламоқда”.

Маълумот учун, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқи иштирокчилари саналади.