АҚШ разведка бошқармаси ходимлари мусулмон мамлакатлари АҚШга террорчиликни экспорт қилганини исботловчи далиллар топишлари керак. Оқ уй раҳбари миллий хавфсизлик вазирлигига, 7 мусулмон мамлакатлар фуқароларининг АҚШга киришига вақтинча тақиқ асосли равишда қўйилганини исботлашда адлия вазирлигига кўмак бериши лозим. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.

“Ушбу икки бошқарма Ироқ, Эрон, Сурия, Яман, Судан, Сомали ва Ливия АҚШга террорчиликни экспорт қилганини исботлаш устида бош қотирмоқда”, — дея изоҳ берган Оқ уйдаги юқори лавозимли мулозим. 

Шу билан бирга, таъкидланишича, миллий хавфсизлик вазирлигининг айрим ходимлари президент топшириғини истар-истамай қабул қилишган. Чунки, уларга президентнинг разведка бошқармасини сиёсийлаштириши ёқмаяпти. 

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп вазифасига киришганидан сўнг, 7 мусулмон мамлакатлари фуқароларининг мамлакатга киритилишини вақтинча тақиқловчи фармонга имзо чеккан эди. Аммо, кейинчалик, Сиэтл судъяси Жеймс Робарт бу фармонни Конституцияга зид деб топган ва ижросини тақиқлаганди.