АҚШ президенти Дональд Трамп Reuters агентлигига берган интервьюсида маълум қилишича, КХДР томонидан агрессияни тўхтатиб туриш учун Япония ва Жанубий Кореяда РҚМ (ракеталарга қарши мудофаа) тизимларини жойлаштиришни тезлаштириш зарур. 

Давлат раҳбарининг қайд этишича, Пхеньян маъмуриятининг баллистик ракеталарни синаши Трампнинг «жаҳлини чиқарган».

Унинг сўзларига кўра, Шимолий Кореяни бу каби тизимларни барпо этишга имкон бермаслик учун қўлланиладиган чоралар тўхтатилмайди. Трампнинг таъкидлашича,  Пекин раҳбарияти агар хоҳлаганида КХДР таҳдидига осонгина барҳам бера оларди.