Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маслаҳатчиси Илнур Чевик Туркия Сурия устидан назорат ўрнатмаслигини, ҳарбийлар эса ИШИД жангарилари йўқ қилинганидан кейин мамлакатни тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақида у RT'га берган интервьюсида хабар берди

"Туркия Сурия устидан ҳеч қандай назорат ўтказмоқчи эмас, у шунчаки ИШИДни йўқ қилишни истайди. Биз Сурияда қолмоқчи эмасмиз: ИШИД устидан ғалаба қозонишимиз ва ҳудуднинг етарлича ҳимояланганини кўришимиз билан Туркия бу мамлакатда қолмайди", - деди Чевик. 

"Туркия Асадни куч билан четлатмоқчи эмас. Шунинг учун ҳам Остонада Туркия, Россия ва Эрон бу борада музокаралар олиб боришмоқда", - дея қўшимча қилди у. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия ИШИДнинг Суриядаги "пойтахти" Раққани озод қилишга ишонади.