Туркияда АҚШнинг Адандаги консуллиги ходими Курдистон ишчи партияси билан алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда

Қўлга олинган Ҳамза Улучай консулликда бир неча йил давомида таржимон бўлиб ишлаб келган. Полициячилар уни 22 февралда консуллик биносидан чиқаётганда қўлга олишган. Манба маълумотларига кўра, ҳукумат Улучай ташқивотчилик фаолятини юритиб, Мардин шаҳри аҳолисини Курдистон ишчи партияси сафларига жалб қилишга ҳаракат қилган.

2015 йил июлда Туркияда КИП билан қуролли ихтилоф қайта бошлангандан кейин курд айирмачилари ҳужумларидан 900 га яқин полициячи ва ҳарбий, 300 га яқин фуқаро ҳалок бўлган. Туркия бош штаби бу орада КИПнинг 10 мингга яқин аъзоси йўқ қилинганини маълум қилган.